Nissan янги спорт автомобилини намойиш қилди

Технология 2028
image

Бугун, 16 сентябрь куни Япониянинг Nissan компанияси Z Proto номли спорт машинасини намойиш қилди. Бу ҳақда Autocar хабар берди.

Спорт машинасининг дизайни классик Nissan моделларидан мерос бўлиб ўтган. Унинг капот ва фараларининг шакли ўтган асрнинг 70-йилларида ишлаб чиқарилган 240Z спорт автомобилини эслатади. 

Моделнинг узунлиги 4382 мм, кенглиги 1850 мм, баландлиги 1310 мм. Aвтомобиль 19 дюймли қотишма ғилдираклар, карбондан тайёрланган турли хил декоратив элементлар билан таъминланган.

Салон 12,3 дюймли рақамли асбоблар панели, уч карра кўп функцияли руль, сенсор экранли кўнгилочар тизим ва чарм билан қопланган ўриндиқлар билан жиҳозланган.

Компания спорт автомобилининг серияли версияси тақдимоти 2021 йилда ўтказилишини айтди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3
t
×