Нима саратон хасталигига даво эканлиги маълум бўлди
Бу қизиқ
−
14 Май 2019
9241Ҳозирги кунда эса карам саратон хасталиги кушандаси сифатида ҳам тилга олинади. Карам таркибидаги витаминлар саратон, ошқозон-ичак хасталикларини даволашда кучли таъсирга эга эканлиги аниқланди.
Дунёда карамнинг 100 дан ортиқ тури мавжуд. Пекин, брокколи, рангли, савой, брюссель ва кольраби карамлари, айниқса, аҳоли тарафидан севиб истеъмол қилинади.
Карам шарбатидан косметологияда кенг фойдаланишади. Айтишларича, у инсон терисини ёшартиришда муҳим аҳамият касб этаркан.
Қадимий юнонлар карамни ичкиликдан кейинги ҳолатни меъёрга келтиришда тенгсиз, яъни, ҳушёрлик, сергаклик белгиси сифатида юқори баҳолашган. Японияда карам нафақат озиқ-овқат сифатида экилади, балки гўзаллик рамзи сифатида ҳам қадрланади.
Карам ортиқча вазндан халос бўлишда муҳим рол ўйнайди. Карам шарбатидан тиббиётда шамоллашга ва микробларга қарши восита сифатида кенг фойдаланишади. У ошқозон яраси ҳамда гастритни даволашда ҳам тенгсиздир.
Карам таркибида тарвузга нисбатан кўпроқ нитратлар мавжуд. Қадимий римликлар карамдан фақат катта байрамлардагина таомлар пиширишган.
Хитойликлар дунёда биринчи бўлиб нордон карам турини ўйлаб топишган. Уни шаробга тўйинтиргач, Буюк Хитой деворини қурган қулларга беришган. Шунингдек, карам организмдаги ортиқча тузларни йўқ қилиш хусусиятига эга.
LiveБарчаси