Николас Кейж ўзидан 31 ёш кичик рафиқаси билан кўриниш берди 

Маданият-санъат

image

Машҳур Голливуд актёри Николас Кейж Лос-Анжелесда бўлиб ўтган нуфузли "Оскар" мукофотини топшириш маросимида ўзидан 31 ёш кичик рафиқаси Рико Шибата билан кўриниш берди. Жуфтликнинг бирга тушган сурати "Daily Mail" нашрида чоп этилди.

Нашрнинг ёзишича, 60 ёшли Николас Кейж ва 29 ёшли Рико киномукофотни топшириш маросимида кўпчиликнинг эътиборини тортган. Улар 2019 йилда Токиода суратга олиш пайтида танишган. Голливуд актёри коронавирус пандемияси даврида FaceTime орқали Рикога турмуш қуришни таклиф қилган. 2021 йил февраль ойида севишганлар тўй маросимини ўтказган. Машҳур актёр дабдабали байрам уюштиришни истамаган, балки Лас-Вегасдаги Wynn меҳмонхонасида кичик ва ихчам тадбир ўтказиш билан кифояланган. 

"Бир йил ўтгач, Николас Кейж ва Рико Шибата қизли бўлишди. Бахтли жуфтлик кичкинтойнинг гувоҳномасига Августа Франческа Коппола Кейж деб ёздириб қўйди", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Оскар мукофоти Николас Кейж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг