Никоҳни имом ўқиши керак деган нарса йўқ – Мелиев сенаторга қарши чиқди
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
27184Шаръий никоҳ! Марказий Осиёда долзарб масала. Ноқонуний никоҳларга нафақат Ўзбекистонда, бошқа мамлакатларда ҳам тақиқ ўрнатилган. Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг йиғилишида ҳам мазкур масала ўртага ташланди. Сенатор Энахон Сиддиқова Фарғонанинг битта туманида 100дан ортиқ ноқонуний оилалар борлигини маълум қилди.
“Сарҳисоб қилганимизда битта туманнинг ўзига ҳар йили 100 та ноқонуний никоҳ қўшиляпти. Ким уларга никоҳ ўқиётганини ҳеч ким билмаяпти. Энг ёмони ажрим кўпаймоқда. Никоҳини бекор қилмасдан, яна бошқа шаръий никоҳ пайдо бўляпти.
Мана бу йиғилишда Адлия вазирлиги вакили ўтирибди. Агар мумкин бўлса, шаръий никоҳ ҳам кўпчиликнинг иштирокида, жамоатчилик, хотин-қизлар қўмитаси вакили, МФЙ вакили иштирокида ўтказилишини таклиф қиламан. Шундагина давлат томонидан расмийлаштирмасдан туриб, шаръий никоҳ ўқилишига йўл қўйилмайди”, дейди Сиддиқова.
Сенатор ўз фикрида қатъий давом этаркан, қўшни мамлакатлар, хусусан Тожикистонда шаръий никоҳ учун ҳатто, жиноий жавобгарлик белгиланганини айтади. Энахон Сиддиқовага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев Қўқонда ўтказган йиғилишда мазкур масалада қатъий топшириқ берган.
Йиғилишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Худаёр Мелиев сўз олиб, сенатор Энахон Сиддиқованинг таклифига қарши чиқди.
“Энахон опанинг шаръий никоҳ масаласидаги таклифларига келсак, бир нарсани тўғри қабул қилиш керак. Кўпчилик имомларга “гап отади”. Бу фикрларга биз қўшилмаймиз. Бизнинг динда никоҳни, албатта, имом ўқиши керак, деган нарса йўқ. Шунинг учун ҳам биз илгари жавобгарлик масаласини кўриб чиқмаганмиз. Яъни маълум диний қоидалар, оят-калималарни билган одам никоҳ ўқиши мумкин. Шунинг учун имомларга жавобгарлик белгилаш масаласи унчалик тўғри эмас. Бу масалани ҳам, албатта, тарғибот ва тушунтириш йўллари билан амалга ошириш керак”, дейди Мелиев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь