“Ниқоб”даги Тина қайтди
Маданият-санъат
−
24 Декабрь 2022
17828“Ниқоб” бадиий фильмидаги роли билан томошабинлар эътиборини қозонган Голливуд актрисаси Камерон Диас саккиз йиллик танаффусдан сўнг кино соҳасига қайтди. Бу ҳақда “Timeout” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 50 ёшли Камерон Диас 8 йиллик танаффусдан кейин “Bad in Action” комедиясида бош ролни ижро этади. Уни Лондонда Жейми Фокс ва Гленн Клоуз каби юлдузлар билан бирга суратга олиш майдончасида кўришган.
Камерон охирги марта 2014 йилда “Enni” мусиқий фильмида кўриниш берган. У фильмда ёвуз аёл Мисс Ханниган ролини ижро этган. Шундан сўнг актриса оиласига вақт ажратиш учун карьерасидан танаффус олади.
Маълумот учун, Камерон Диас 1972 йил 30 августда туғилган. У санъат соҳасидаги биринчи шуҳратни “Ниқоб” фильмидаги Тина Карлайл ролини ўйнаганидан кейин қўлга киритган. Унинг экрандаги шериги Жим Керри эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси