Ниғматилла Йўлдошев Россия Тергов қўмитаси раиси билан учрашди

Жамият

image

Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда 2020 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган биринчи учрашув Россия Тергов қўмитаси ва Ўзбекистон Бош прокуратураси ўртасидаги ҳамкорликнинг конструктив ва самарали ривожланишининг бошланиши бўлгани айтилган.

Томонлар, шунингдек, “Россия ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги тўлиқ форматдаги алоқаларни янада жадал ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик” масалаларини ҳам муҳокама қилган.

Россия Тергов қўмитаси раҳбари ҳозирги шароитда икки идоранинг ўзаро ҳамкорлиги жиноятчиликка қарши курашда муҳимлигини урғулаган.

Шунингдек, у ўзбекистонлик ҳамкасблар томонидан кўрсатилаётган юридик ёрдам сифати ва самарадорлигини, шунингдек, жиноий фаолиятга қарши курашиш бўйича малака ошириш, билим ва тажриба алмашиш бўйича ижобий тажрибани юқори баҳолаган.

"Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш манфаатлари йўлида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга ишонч билдирилди", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ниғматилла Йўлдошев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made