Нигерияда вабодан ўлганлар 100 нафарга яқинлашди
World
−
24 August 2022 2946 1 minute
Жорий йилнинг 4 июлидан 31 июлигача Нигерияда вабо инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 575 та ҳолат аниқланди, 25 киши касаллик туфайли вафот этди. Бу ҳақда кеча, 23 август куни Нигерия Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Нигерияда январь ойи бошидан бери вабодан вафот этганлар сони жами 91 нафарга етди. Эпидемия шу вақт ичида Нигерия пойтахти Абуджа ва 31 та штатга тарқалган. Ушбу ҳудудларда 3610 та вабога чалиниш ҳолати аниқланган.
Маълумот ўрнида, Вабони “Вибрион” бактерияси келтириб чиқаради. У озиқ-овқат ва сув орқали юқади ҳамда кучли диарея ва сувсизланишни келтириб чиқаради. Агар даволанмаса, ўлимга олиб келади.
Нигерияда юқумли касалликлар тоза сув тақчиллигидан ташқари, тиббий хизматларнинг етишмаслиги туфайли ортиб боряпти. Мамлакатда безгак, полиомиелит, тиф иситмаси ва маймун чечаги вируси билан касалланиш ҳолатлари тез-тез қайд этилади.
Фарангиз Салимова
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September