Нигерияда жуда кулгили пенальтилар серияси бўлиб ўтди (видео)

Спорт 6325
image

Нигерияда яна бир футбол можароси авж олди. “Ремо Старс” ва “Ижебу Юнайтед” жамоалари келишилган ўйинни ўтказишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда “Championat” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Ремо Старс” ва “Ижебу Юнайтед” 2022 йилги Нигериянинг Огун штати кубоги финалида тўқнаш келишган. Учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланган ва пенальтилар сериясида бу ўйинда нимадир тоза эмаслиги маълум бўлган. 

Аввалига жамоалардан бирининг дарвозабони рақиб томонидан берилган зарбани қайтариш ўрнига шунчаки жим турган. Кейинчалик худди ўша жамоанинг зарба берган футболчиси тўпни ақл бовар қилмас даражада ноаниқ тепди. Бу “омадсизлик”дан сўнг футболчи ўзини умидсиздек кўрсатиб, бошини чангаллади. Бироқ унинг бу ҳаракатларига ҳеч ким ишонмади.

Нигериядаги кулгили “келишув” видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу вазиятни келишилган ўйин сифатида баҳоламаётганлар ҳам бор. Уларнинг назарида ҳамма гап Нигериядаги футбол савиясининг пастлигидадир.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 3.1
t
×