Нигерияда маймун чечагидан илк ўлим қайд этилди

Олам 2969
image

Нигерияда маймун чечагидан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Йил бошидан бери мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 21 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Нигерия Касалликларни назорат қилиш марказининг хабарига кўра, 21 январдан бери маймун чечаги билан касалланишнинг 61 ҳолати тасдиқланган. Касалликка чалинган 40 ёшли эркак вафот этган. Маймун чечаги мамлакатнинг тўққиз штати ва федерал пойтахт Абужада қайд этилган.

Бир қатор Ғарбий Европа давлатларида жорий йилнинг апрель ва май ойларида тарқалган маймун чечаги вируси бошқа қитъаларда ҳам аниқланган. Буюк Британиядан ташқари, сўнгги пайтларда Австралия, Бельгия, Германия, Испания, Италия, Канада, Португалия, АҚШ, Франция, Швейцария ва Швецияда ҳам инфекция ҳолатлари қайд этилган. 

Маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 3
t
×