Нигерияда масжид қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Олам

image

Нигериянинг Кадуна штатидаги Зария шаҳрида масжид қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Зария шаҳар кенгаши матбуот котиби Абдуллаҳи Кварбайнинг айтишича, воқеа кеча, 11 август куни шаҳар марказий масжидида юзлаб одамлар намоз ўқиётган пайтда содир бўлган.

“Дастлаб тўрт кишининг жасади топилди, сўнгра қутқарув гуруҳи томонидан масжид вайроналари остидан яна уч нафар одам топилди”, дея баёнот берган Абдуллаҳи Кварбай.

Маълумотларга кўра, энг кўп одамлар яшайдиган Нигерияда биноларнинг қулаши тез-тез содир бўлиб туради. Сабаби у ерда уйлар қурилишида хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилинмайди ва одатда сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид Нигерия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made