Нидерландияда номаълум шахслар масжидни ёқиб юборди 

Олам

image

Кеча, 20 август куни Нидерландиянинг Эйндховен шаҳри яқинидаги Велдховен жамоасида номаълум шахслар масжидга ўт қўйди. Бу ҳақда NOS телеканали хабар берган. 

Қайд этилишича, ўт ўчириш бошқармаси ёнғинни ўчиришга бир соат вақт кетганини айтган.

Ёнғин маҳаллий вақт билан 02:30 атрофида содир бўлган ва бино катта зарар кўрган. Факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

NOS хабарига кўра, июнь ойида “İslamplanning” масжиди Велдховенга кўчирилган, бу эса маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

672

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг