Нидерландияда дунёдаги энг кўп қидирилаётган жиноятчи ушланди

Олам

image

Нидерландия полицияси куни кеча, 24 январь куни дунёнинг ўнлаб давлатларида қидирувда бўлган ноқонуний наркотик савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг раҳбарини қўлга олди. Ушбу жиноятчи катта миқдорда гиёхванд моддаларнинг савдоси билан шуғулланган, ҳамда жиноят оламида“учинчи рақамли оға” деган лақаб билан танилган.

Келиб чиқиши хитойлик бўлган Канада фуқароси Се Чи Лоп Амстердам аэропортида, Австралия ҳукумати илтимосига биноан, махсус рейд давомида қўлга олинди.

Суд сўнгги йилларда Гонгконг, Макао ва Тайвандда яшаган Се Чи Лопни Австралияга экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқади.

Австралия полицияси маълумотларига кўра, Се Чи ЛопОсиё минтақасидаги энг йирик контрабанда билан шуғулланувчи жиноятчи ҳисобланади. У йилига 70 миллиард долларга яқин гиёхванд моддалар айланмаси билан шуғулланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нидерландия

Баҳолаганлар

415

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг