Нидерландия дунёнинг энг бой оиласидан қимматбаҳо портретни сотиб олмоқчи

Олам

image

Нидерландия ҳукумати XVII асрда яшаган голланд рассоми Рембрандт ван Рейннинг автопортретини сотиб олишга 150 миллион евро (170 миллион доллар) ажратди. Бу ҳақда BBC News хабар берди. 

Ҳукумат Голландия маданияти ва тарихи учун ўта муҳим саналган асарни сотиб олиш учун парламентдан рухсат беришини талаб қилмоқда. Нидерландия ҳукумати суратни сотиб олиш учун 150 миллион евро (170 миллион доллар) ажратган, Музей фонди яна 10 миллион евро, Рембрандт уюшмаси эса 15 миллион евро қўшади.

Қайд этилишича, Франция автопортретни сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиб, уни очиқ бозорда сотишга рухсат берган. Шундан сўнг, Нидерландия расмни Ротшилдларнинг шахсий коллекциясидан сотиб олишга қарор қилган.

Маълумот ўрнида, голландиялик рассомнинг автопортрети 1844 йилдан бери Ротшилдлар оиласининг француз бўлимига тегишли.

Автопортретни рассом 30 ёшида чизган. 1636 йилги расмда Рембрандт ўзини 1648 йилда Нидерландия мустақиллиги билан якунланган саксон йиллик урушни бошқарувчи шахс сифатида тасвирлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

автопортрет

Баҳолаганлар

335

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар