Нидерландия Бош вазири карантинни муддатидан олдин бекор қилгани учун узр сўради

Олам 1366
image

Нидерландия Бош вазири Марк Рютте COVID-19 сабаб қўйилган чекловларни жуда эрта бекор қилгани учун узр сўради. Чунки, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайта авж олмоқда.

“Биз бехосдан ҳаракат қилдик, бу учун афсусланамиз ва бунинг учун узр сўраймиз” дея таъкидлади Рютте.

Қайд этилишича, чекловларнинг муддатидан олдин олиб ташланиши туфайли пандемия бошланганидан бери касалланиш энг юқори даражага етган.

Хусусан, Нидерландияда 26 июндан бошлаб ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинди. Бироқ, ушбу қоидалар жамоат транспорти, аэропортлар, самолётлар, мактаблар ва бир-биридан бир ярим метр масофани сақлаш имконсиз бўлган бошқа жойларда қўлланилмайди.

Бундан ташқари, мамлакатда дискотекалар фаолияти қайта тикланди, аммо клубларга фақат COVID-19 учун салбий тест натижасини намойиш қилиш орқали кириш мумкин.

Умуман олганда, Нидерландияда пандемия пайтида 1,7 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланди, 17,7 мингдан ортиқ бемор вафот этди, 1,65 миллиондан ортиқ одам касалликдан даволанди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3
t
×