Неймарнинг фаолиятида янги саҳифа очилди

Спорт 4473
image

Франциянинг ПСЖ клуби футболчиси Неймар кеча “Бордо”га қарши учрашувда дубл қайд этди. Мазкур гол бразилияликнинг фаолиятида янги саҳифа очишга ёрдам берди. ESPN Stats нашри маълумотларига кўра, мазкур голлар 29 ёшли ҳужумчининг фаолияти давомида киритган 400 ва 401-гол бўлган. 

Неймар баҳсдаги биринчи голини ватандоши, хонанда, Лотин Гремми совриндори Марилия Мендока хотирасига бағишлади. Мендока бундан бир неча кун олдин самолётда ҳалокатга учраб вафот этганди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ меҳмонда “Бордо”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалабадан сўнг, парижликлар ҳисобидаги очколар сони 34 тага етди. Клуб Лига 1 мусобақаси турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Неймар жорий мавсум Франция чемпионатининг 2021/2022 йилги мавсумида саккиз учрашувда учта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Неймар француз клуби таркибида 90 та гол урган. У ПСЖ тарихидаги энг яхши саккиз тўпурар орасига киради.

Жамшидбек Маҳмудов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 157
Рейтинг: 3
t
×