Неймар жароҳат сабаб 2025 йилда майдонга қайтолмайди
Спорт
−
26 Ноябрь 916 1 дақиқа
Бразилиянинг “Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар чап тиззасидаги мениск шикастланиши туфайли 2025 йилда майдонга тушмайди. Сан-Паулуда ўтказилган тестлар жароҳат жиддийлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Ge хабар берди.
Футболчи жорий йилнинг 19 ноябрь куни “Вила Белмиро” стадионида “Мирасол”га қарши ўйинда ноқулайлик сезган ва кейин “Интернасьонал”га қарши ўйинда дам олган эди. Бу жароҳат Неймарнинг 2025 йилдаги тўртинчи жисмоний муаммоси ҳисобланади. Неймарда жорий йилнинг март ойида чап сон мушагида шикаст, апрель ойида ярим мембрана мушагидаги жароҳат, сентябрда ўнг сон мушагида йиртиқ ва ноябрда чап тиззада мениск шикастланиши қайд этилди. Шу сабабли Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришида муаммоларга дуч келмоқда.
Неймарнинг “Сантос”даги шартномаси жорий йил декабрда тугайди ва клуб уни узайтириш ёки бошқа чораларни кўриш ҳақида қарор қилмаган. Клуб ички баҳолашларига кўра, Неймарнинг йиллик маоши ва трансфер қиймати молиявий балансга сезиларли таъсир кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймарнинг отаси NR Sports компанияси орқали афсонавий футболчи Пеле бренди 18 миллион АҚШ долларга сотиб олган эди.