Неймар ЕЧЛда ғалаба қозониш йўлини айтди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар Жуниор Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун гол ўтказиб юбормаслик керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Неймарнинг сўзларига асосланиб, GFFN нашри хабар берди.

Шунингдек, бразилиялик футболчи ҳимояга ёрдам беришга ҳаракат қилишини айтиш билан бирга, ўзининг яхши ҳимоячи эмаслигини ҳам тан олган.

“Энди ўзимни кучлироқ футболчидек ҳис қиляпман. Мен ҳимояга ёрдам берман, ҳужум қиламан ва гол ура оламан. Шунингдек, ҳал қилувчи пасларни ҳам беришни эплайман. Хуллас, мен ҳамма нарса қила оламан. Мен энг яхши ҳимоячи эмаслигимни биламан. Лекин мен жамоадошларимга ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун жамоа гол ўтказиб юбормасликка ёки рақибга имконият қолдирмаслик учун кўп ҳаракат қилиши керак. Менимча, ҳозир хатоларга йўл қўяётганимиз бу нормал ҳолат. Айни дамда шундай бўлаётгани яхши, чунки биз финал босқичига шундай тайёргарлик кўрамиз”, деган ПСЖ форварди.

Маълумот учун, жорий мавсум Неймар ПСЖ сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди. “Тranfermarkt” портали бразилиялик иқтидор эгасини 75 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Неймар Жуниор

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг