Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
25 Октябрь 2019
2760Жорий йилнинг ёзида Неймар "Барселона"га қайтишни истаганди, бироқ ПСЖ бунга кўнмаганди.
Шундан кейин клуб бразилиялик билан шартномасини узайтириш борасида ҳаракат қилди. Айни пайтда ПСЖ ва Неймар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.
Табиийки, ёздаги трансферлар ойнаси икки томонга ҳам етарлича ҳулосаларни чиқариб берганди. Шу боисдан келаси ёзда Неймар собиқ жамоасига қайтиши эҳтимоли кам эмас. Неймар ўтган ойда Бразилия термаси таркибида жароҳатланганди. У яқин вақтларда жароҳати боис майдонга тушмайди.
Маълумот учун, Неймар 1992 йилда Бразилияда туғилган. У "Барселона"га "Сантос" сафидан 2013 йилда келиб қўшилган. 2017 йилда ПСЖга ўтганди.
LiveБарчаси