Неймар ва Мбаппе ўртасидаги шов-шувли можаро ҳал қилинди

Спорт 5091
image

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти Килиан Мбаппе ва бразилиялик Неймар Жуниор ўртасидаги шов-шувли можарони ҳал қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда  “Le Parisien” нашри журналисти Адриан Гренье Twitter’даги саҳифасида хабар берди.

Қайд этилишича, Неймар ва Мбаппе ўртасидаги можарога ПСЖ спорт директори Лукас Кампос шахсан аралашишига тўғри келган. Кампос ўйинчиларга уларнинг хатти-ҳаракати жамоанинг умумий кўрсаткичларига зарар келтирмаслигини ва футболчилар ўртасидаги келишмовчиликларни биргаликда ҳал қилиш кераклигини тушунтирган. Футболчилар билан бўлиб ўтган сўнгги учрашув натижасида томонлар можаро бартараф этилганини тан олишган.

Аввалроқ, Килиан Мбаппе ПСЖ раҳбариятини Неймарни сотиб юборишга кўндирмоқчи эканлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, бош мураббий Кристоф Гальтье бошчилигида ПСЖ Франция чемпионатини жуда муваффақиятли бошлади. Яъни, "Клермон" (5:0) ва “Монпелье” (5:2) устидан йирк ҳисобдаги ғалабаларга эришилди. Неймар бу учрашувларда 3 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Мбаппе эса фақат 1 та гол киритди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 251
Рейтинг: 3
t
×