Неймар ПСЖдан кетмоқчи эмас

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар Жуниор яқин орада француз клубини тарк этмоқчи эмас. У бу ҳақда YouTube'даги “My Goal” каналига берган интервьюсида айтиб ўтган.

"Айни дамда менга ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти, бироқ менинг ПСЖда қолмоқчи эканлигим аниқ", деган 30 ёшли футболчи.

Аввалроқ, Париж клуби бразилиялик ҳужумчига муносиб таклиф тушса, у билан хайрлашишга тайёрлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Неймар ПСЖ таркибида 28 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали бразилиялик иқтидор эгасини 90 миллион еврога баҳоламоқда. 30 ёшли бразилиялик футболчининг француз клуби билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг