Неймар мундиалдан олдин Бразилия МТЖга қайтиши мумкин 

Спорт

image

Неймар Бразилия терма жамоасининг март ойидаги Франция ва Хорватияга қарши бўлажак ўйинларга чақирилиши мумкин. Бу ҳақда “The Sporting News” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарни яқинлашиб келаётган учрашувлар учун таркибга жалб қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Мураббийлар штаби якуний рўйхатни эълон қилишдан олдин футболчининг жисмоний ҳолатини диққат билан кузатиб бораётгани айтилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Неймар терма жамоага чақирилишдан олдин яна иккита учрашувда майдонга тушиб, ўз спорт формасини намойиш этиши керак. Терма жамоанинг якуний таркиби эса жорий йилнинг 16 март куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, Родригонинг йўқлиги ҳақидаги хабарлар Неймарнинг терма жамоага қайтиш имкониятини оширган. Бундан ташқари, агар бошқа бир бразилиялик футболчи – Эстевао машғулотларда иштирок эта олмаса, вазият янада ўзгариши мумкин. Агар Неймар яхши спорт формасини кўрсата олса, у Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиши эҳтимоли бор.

Маълумот учун, Неймар Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг сермаҳсул футболчи ҳисобланади. У миллий жамоа сафида 128 та ўйинда майдонга тушиб, 79 та гол урган ҳамда 59 та голли узатма муаллифига айланган. Неймар терма жамоа сафида охирги бор 2023 йил октябрь ойида майдонга тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Бразилия Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг