Неймар фаолиятини “Фламенго”да давом эттириши мумкин

Спорт

image

Бразилиялик футболчи Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида фаолиятини “Фламенго” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳозирда Неймар тўп сураётган “Сантос” клуби 33 ёшли ҳужумчи билан шартномани узайтириш бўйича дастлабки музокараларни олиб бормоқда. Шу билан бирга, ўтган мавсумда Бразилия чемпиони бўлган “Фламенго” ҳам футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти ва жамоа футболчилари Неймарнинг трансферини қўллаб-қувватламоқда ҳамда унинг 2026 йилги мундиалга оптимал тайёргарлик кўришига ёрдам бериш ниятида.

Жорий мавсумда Неймар “Сантос” сафида барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди.

Маълумот учун, Бразилия миллий терма жамоаси март ойида икки ўртоқлик учрашувини ўтказади, терма жамоанинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби эса май ойида эълон қилинади. Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймар терма жамоага қайтиши ва мундиал иштирок этиши мумкинлиги бунинг учун футболчи ўз устида ишлаб спорт формасини яхшилаш кераклигини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Сантос”нинг 33 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Неймар жорий йилнинг 4 декабрь куни эрталаб Бразилия чемпионатининг 37-турида “Жувентуде”га қарши ўйинда майдонга тушиб, 3 ярим йил ичидаги биринчи хет-тригини нишонлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Жаҳон чемпионати “Фламенго”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг