Неймар “Ал-Ҳилол” футболчисига айланди – манба

Спорт

image

ПСЖнинг бразилиялик футболчиси Неймар Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз X саҳифасида маълум қилди. 

Манбага кўра, томонлар трансфернинг барча шартларини келишиб олган. Неймар шу ҳафта Саудияга боради ва “Ал-Ҳилол” футболчиси сифатида таништирилади. У “Ал-Ҳилол” билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Риёд клуби 31 ёшли футболчи учун ПСЖга салкам 100 миллион евро тўлайди.

Қайд этилишича, бразилиялик футболчи Саудия клубида 10-рақам остида тўп тепади. Тиббий кўрик бугун бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ўтган мавсум ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 29 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилди. Париж клуби таркибида футболчи 5 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made