Неймар 5 йилга қамалиши мумкин

Спорт 27793
image

Франциянинг ПСЖ клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар тез орада коррупция иши бўйича судга тортилади. Бу ҳақда “El Pais” нашри хабар берди.

Манбага кўра, DIS (Data Integration Software)  компанияси ПСЖ футболчиси, унинг ота-онаси, “Барселона”нинг собиқ президентлари Хосеп Бартомеу ва Сандро Росель ҳамда “Сантос”нинг собиқ директори Одилио Родригес устидан судга мурожаат қилган. 

Компания 2009 йилда Неймар Бразилиянинг “Сантос” жамоасида ўйнаб юрган пайтлари унинг трансферидан тушадиган пулнинг 40 фоизига эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. DIS футболчи ва унинг отасини “Барселона”га кўчиб ўтганда клуб билан иккита сохта шартнома имзолаганликда айблади. Шу сабабли компания Неймарнинг трансферидан маблағ олмаган. Эндиликда DIS 150 миллион евро товон пули билан биргаликда 30 ёшли футболчига беш йиллик қамоқ жазоси ва ушбу муддат мобайнида Неймарга футбол ўйнашни тақиқлашни талаб қилмоқда. Шунингдек, компания вакиллари Неймарнинг ота-онасини ҳам беш йиллик қамоқ жазосига тортиш кераклигини таъкидламоқда

Қайд этиш керак, прокуратура талаб қилаётган жазо чораси DIS компаниясиники сингари қўрқинчли эмас. Прокуратура футболчига икки йиллик қамоқ жазоси ва 10 миллион евро миқдорида жарима солишни маъқул кўрмоқда.Ота-оналар учун бу муддат икки йилдан (ота учун) бир йилгача (она учун) бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Шунингдек, DIS 2009 йилда Неймарнинг "Сантос"дан "Барселона"га ўтишини ташкиллаштирган клуб президенти Росель ва вице-президент Бортемеуга саккиз йиллик қамоқ жазосини сўрамоқда. DIS'нинг иддаосига кўра, ушбу икки мансабдор Неймар Жуниорнинг трансфер ишидаги қаллобликда асосий айбдор саналади.

Маълумот учун, Неймарнинг трансфери масаласидаги ушбу жиноий иш бўйича суд мажлиси 2022 йилнинг 17 октябридан 31 октябригача бўлиб ўтади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1051
Рейтинг: 3
t
×