Nexia ҳайдовчиси 4 яшар қизчани уриб, қочиб кетди. Қизча вафот этди 

3-саҳифа

image

Самарқандда Nexia-3 русумли автомобиль 4 ёшли қизни уриб юборди. Оқибатда қизча шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 31 май куни 15 ҳамда 4 ёшли қизлар Оқдарё тумани Кумушкент маҳалласи ҳудудидаги пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган вақтида, катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 русумли автомобиль 4 ёшли қизчани уриб юборган. 

Шундан сўнг, ҳайдовчи оғир тан жароҳати олган қизни туман тиббиёт бирлашмасига олиб бориб, ўзи қочиб кетган. Қизча эса шифохонада вафот этган. 

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларининг тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасини содир этган этган ҳайдовчи топилган. 

Ҳозирда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

659

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг