Netflix Италиянинг қотил шаҳзодаси ҳақида фильм суратга олди
Маданият-санъат
−
18 Июль 2023
4252Netflix 1946 йилда монархиядан воз кечган Италиянинг сўнгги қироли Умберто II нинг ўғли Виктор Эммануилнинг ўтмиши ҳақида ҳикоя қилувчи “Ҳеч қачон бўлмаган қирол” ҳужжатли фильмини суратга олди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.
Гап шундаки, 1978 йил август ойида Италия шаҳзодаси Кавалло оролида дам олади. У ерда шаҳзода ёнидан қурол чиқариб, ёшларга ўқ уза бошлайди. Ўқ тасодифан яқин атрофдаги қайиқда ухлаб ётган 19 ёшли германиялик Дирк Ҳамерни яралаган. Бир неча ой ўтгач, Ҳамер олган тан жароҳати туфайли вафот этган.
Тергов 13 йил давом этди. Фақатгина 1989 йилда Виктор Эммануил жиноий иш бўйича айбланувчига айланди. Бироқ бу жараён кўнгилсизликларга бой бўлди. Хусусан, ишдан ҳужжатлар йўқолди ва гувоҳларга босим ўтказилди. Натижада, 1991 йилда Виктор Эммануил фақат ноқонуний қурол сақлашда айбдор деб топилди ва олти ойлик синов муддатига ҳукм қилинди.
Шунингдек, сериал сўнгида томошабин эътибори қиролликнинг бошқа вакилларига тегишли яна бир жиноятга қаратилади. 86 ёшли Виктор Эммануил Европа монархиясининг яна бир вакили – Испаниянинг собиқ қироли Хуан Карлос томонидан содир этилган қотилликка гувоҳ бўлганини айтади.
1956 йил март ойида бўлажак қирол Альфонсонинг укаси вафот этди. 14 ёшли шаҳзода катта акаси Хуан Карлос билан ўйнагани чиқиб кетади ва яраланиб, вафот этади.
“Уни ўлдирган Хуан Карлос эди. Мен ўша ерда эдим”, дейди Виктор сериал сўнгида.
Лойиҳа муаллифи Беатрис Борромеонинг тушунтиришича, у ушбу воқеани сериалга Викторнинг қотиллигига қисман сабаб бўлгани учун киритган. Қаҳрамоннинг болаликда тасодифан қотилликка гувоҳ бўлиши, унинг ички дунёсига таъсир қилган.
Эслатиб ўтамиз, Netflix’нинг бундан аввал тақдим этган “Номаълум: Қотил роботлар” фильми одамлар орасида роботлар билан боғлиқ келажакка нисбатан қўрқув уйғотган эди.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси