Нетаньяхунинг маслаҳатчиси умрбод қамалиши мумкин 

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг маслаҳатчиси Элиэзер Фельдштейн махфий маълумотларни ошкор қилинишини уюштирганликда гумонланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.

Қайд этилишича, Биньямин Нетаньяху девонхонасида матбуот билан ишлаш бўйича собиқ маслаҳатчи Элиэзер Фельдштейн махфий маълумотларнинг ошкор қилинишини уюштиришда бош гумондор сифатида қаралмоқда. Шунингдек, унга давлат сирини ташкил қилувчи ҳужжатларга ноқонуний эгалик қилиш айблови қўйилган.

“Фелдштейн ҳарбий разведканинг тўрт нафар аъзоси воситачилигида Исроил мудофаа кучлари маълумотлар базасидан махфий маълумотларни қўлга киритиб, бу ҳужжатлардан бирини Исроил Бош вазирининг идорасига ва “Bild” нашрига ҳам топширган”, дейилади айблов хулосасида. 

Бундан ташқари, ушбу иш бўйича яна бир гумондор – Исроил армиясининг захирадаги ҳарбий хизматчиси етти йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Биньямин Нетаньяху Элиэзер Фельдштейн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг