Нетаньяху Трампга бомбалар учун миннатдорлик билдирди
Олам
−
27 Январь
3913Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Дональд Трампга Исроилга “керакли” бўлган бомбаларни етказиб бериш ҳақидаги ваъдасини бажаргани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда у кеча, 26 январь куни Х ижтимоий тармоғига жойлаштирган видеода сўз очди.
Видеода Нетаньяху Исроил ўзини ҳимоя қилиш ва АҚШ билан умумий душманларга қарши курашиш учун бомбалардан фойдаланишини айтди.
Шунингдек, у Исроил “тинчлик ва фаровонлик келажагини” қураётганини таъкидлаб, “Трампга берган ваъдасини бажаргани учун” миннатдорлик билдирди.
Аввалроқ АҚШ оғирлиги 1 тонна бўлган 1800 дона МК-84 бомбасини етказиб бериши хабар қилинганди. Оқ уй Пентагонга Исроилга президент Жо Байден даврида киритилган 1 тонналик бомба етказиб беришга қўйилган чекловларни бекор қилиш бўйича кўрсатма берган. Айтилишича, яқин кунларда АҚШдан кемалардан бирида 1800 дона МК-84 бомбаси етказилади.
Маълумот учун, Ғазога шафқатсиз ҳужумлар уюштирган ва аҳоли зич жойлашган Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилиш билан таҳдид қилган Нетаньяху ҳукуматини қўллаб-қувватлагани учун танқид қилинган Байден маъмурияти 1 тонна 227 килограммлик бомбаларни етказиб беришни тўхтатганди.