Нетаньяху илк бор Ғазонинг урушдан кейинги бошқаруви бўйича режасини эълон қилди

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳарбий Вазирлар Маҳкамасига урушдан кейин Ғазо секторини бошқариш режасини тақдим этди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.

Қайд этилишича, Нетаньяху тўрт ойдан ортиқ вақт давомида “урушдан кейинги кун” бўйича мунозаралар ўтказишдан ўзини тийган. Сиёсатчи бу унинг коалициясининг бўлинишига олиб келишидан қўрққан. Баъзи ўта ўнгчи вазирлар бундай учрашувларда мамлакатни Ғазо секторини доимий ишғол қилиш сари ундашга ҳаракат қилмоқда.

Омма олдида Нетаньяху бир неча бор Фаластин маъмуриятининг Ғазони бошқаришга қайтишига йўл қўймаслигини айтди. Баъзан Исроил Фаластин маъмуриятининг ҳозирги кўринишида Ғазога қайтишига йўл қўймаслигини айтган бўлса, бошқа ҳолларда сиёсатчи бу имкониятни қатъиян рад этди.

Ҳарбий Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган ҳужжатда Фаластин маъмурияти ҳақида умуман гапирилмаган. Ғазо секторининг урушдан кейинги бошқарувидаги иштироки ҳам бундан мустасно эмас.

Бундан ташқари, лойиҳада айтилишича, Фаластин анклавидаги фуқаролик ишлари маъмурий тажрибага эга маълум маҳаллий амалдорлар томонидан бошқарилади. Улар “терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар ёки ташкилот”лар билан алоқадор бўлмаслиги керак.

ОАВ Нетаньяху айтган сўзлар ноаниқ деб ҳисоблайди. Ҳужжатда Қатардан молия олаётган гуруҳлар анклавда ҳокимият тепасига келиши тан олинган. Нашрнинг ёзишича, ҲАМАС ҳам бу мамлакатдан маблағ олади.

Таъкидлаш жоизки, олдинроқ Исроил ҳукумати Ғазонинг бир қанча ҳудудларини Фаластин назоратига ўтказмоқчи экани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Тахминларга кўра, бу ҳудудлар Ғазо аҳолиси анклавдаги ҳокимиятга дош бера олиш ёки олмаслигини аниқлаш мақсадида синов майдонига айланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг