Нега Рамазон ойида араб хурмоси билан оғиз очиш одат бўлган?
Фойдали
−
08 Май 2019
16329Араб хурмосини қадимдан ота-боболаримиз севиб танаввул қилган. Унинг таркибидаги, организмга керакли 23та аминокислота бошқа меваларда учрамайди.
Унинг таркибида очлик ҳиссини бартараф этиш ҳусусияти мавжуд. Шунинг учун ҳам, рўзадорлар оғиз очганда хурмо танаввул қилса, иштаҳа ором олади ва бунинг натижасида бирдан кўп овқат еб қўйишнинг олди олинади.
Араб хурмосини доимий равишда, кунига камида 3-4 дона еб турилса, кўп касалликлардан фориғ бўлишга ёрдам беради. Ҳусусан, юрак, бўйрак ва жигарга қувват бағишлайди, камқонликда фойдали, иммунитетни оширади, ичак микрофлорасини яхшилайди, ўпка фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, чарчоқ, узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг организмга куч-қувват бағишлайди. Шунингдек, саратон касалликлари ривожланиш хавфини пасайтиради, инсон мия фаолиятини яхшилайди.
Айниқса, қуритилган араб хурмосининг Европа иттифоқи давлатларида энг кенг тарқалган “Деглет нур” нави бу хусусиятларни ўзида кўпроқ жамлаган. Илк бор Месопотамияда бўй чўзган бу пальма дарахти мевалари шифобахш ва йириклигига кўра фойдали ҳисобланган. Мазкур навга “Қироллар нави” деб ном қўйилган.
LiveБарчаси