“Нега маймунга айланвоссан?” Тошкентда яна боғча опа ёш болани калтаклагани айтилмоқда (видео)
3-саҳифа
−
05 Май
10170Аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Тошкентда боғча опа ёш болани калтакламоқда", сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалганди. Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 512-боғчада содир бўлгани айтилаётган воқеада боғча опа тарбияланувчилардан бирининг туғилган кунида ёш болаларни ҳақоратлаб, ураётгани акс этган.
"Ман бу ерда видео қивомман, сан нега маймунга айланвоссан?" дея танбеҳ берган тарбиячи мурғак болага.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари қўшимча маълумот берди.
"Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги боғчада болаларни қўрқитиб, куч ишлатган тарбиячи ишдан олинганди.