Нега эронлик футболчилар Англия билан ўйин олдидан давлат мадҳиясини айтмади?
Спорт
−
22 Ноябрь 2022
13575Эронлик футболчилар Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022 даги илк ўйин олдидан мамлакат мадҳиясини айтишдан бош тортди.
Футболчилар бу ишлари билан икки ойдан бери мамлакатдаги норозилик намойишларини қаттиқ бостириб келаётган Эрон расмийларига норозилик билдирди.
Жамоа сардори Алиризо Жаҳонбахш ўйин бошланишидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида мадҳияни айтмаслик қарорини жамоанинг барча футболчилари биргаликда қабул қилганини айтди.
Стадиондаги баъзи мухлислар мадҳия пайтида норози оҳангда ҳуштак чалдилар. Англияга қарши баҳсга эронлик ишқибозлар “Эрон озодлиги” ва “Аёл, ҳаёт, эркинлик” каби баннерлар билан келганларини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Эронда норозилик намойишлари сентябрдан бери давом этмоқда. Намойишларнинг бошланишига Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Аминининг вафоти сабаб бўлди. Қайд этилишича, 19 ноябрь ҳолатига кўра, Эронда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаракатлари оқибатида 378 киши ҳалок бўлган.
LiveБарчаси