Нефть нархи кўтарилди

Олам

image

Бугун, 12 декабрь куни нефть нархи 1 фоизга қимматлашди. Сабаби АҚШни нефть билан таъминловчи асосий қувур ёпилган. Россия Президенти Владимир Путин эса Ғарбнинг экспорт нархини чеклашига жавобан ишлаб чиқаришни қисқартириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги хабар берди.

Брент нефти фючерслари 30 цент ёки 0,4 фоизга ошиб, бугун, 12 декабрь куни соат 03:00 да бир баррели учун 76,40 долларни ташкил қилди. АҚШнинг West Texas Intermediate (WTI) нефти 51 центга ёки 0,7 фоизга ошиб, бир баррель учун 71,53 долларга баҳоланди.

Брент ва WТI нархлари ўтган ҳафтада пасайган эди. Оқибатда нефть нархи 2021 йилнинг декабридан бери энг паст даражага етди. Чунки потенциал глобал ретсессия нефть талабига таъсир қилиши мумкин.

OANDA бозор таҳлилчиси Эдвард Моя нефть нархи ошишда давом этишини башорат қилди.

“Нефть нархи ошади, чунки Keystone қувур линияси ёпиқлигича қолмоқда. Хитойнинг CОVID назорати осонлашмоқда ва Россия ишлаб чиқаришни қисқартириши мумкин”, дейди таҳлилчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг