Нефть бозорида пасайиш бошланди

Олам

image

Нефтнинг энг сара котировкалари нархи қисқа кўтарилишдан кейин туша бошлади. Бунга Саудия Арабистони нефть қазиб олишни кўпайтиргани ҳақидаги ахборотлар сабаб бўлди. Шу билан бирга ўтган ҳафта якунларига кўра, нефть бозори 2019 йил январдан бери рекорд даражада ўсди.

Кун ўртасига бориб, Brent нефтининг нархи бир баррели учун 63,93 долларгача пасайди. Олдинги сессияда контракт нархи бир баррель учун 64, 77 долларгача кўтарилганди.

Шу вақтда Нью-Йорк товар-хомашё биржасида WTI маркали нефть нархи ҳам бир баррели учун 57,97 долларгача пасайди. Кеча, 23 сентябрь куни WTI 58,64 долларгача қимматлаганди.

Нефть бозоридаги пасайиш 14 сентябрь куни Саудия Арабистонининг энергетика инфратузилмаларига уюштирилган ҳужумдан кейин қайта ишлаб чиқаришни тиклаши билан боғлиқ. Подшоҳлик асосий қазиб олиш кучларини тиклади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Саудия Арабистонининг миллий нефть компанияси ҳудудига дронлар орқали ҳужум қилиниши натижасида портлаш юз берди ва ёнғин чиқди. Шундан сўнг, мамлакат нефть қазиб олишни икки марта камайтиришга мажбур бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни Ямандаги хусийлар ҳаракати “Ансар Аллоҳ” ўз зиммасига олди. АҚШ эса бу ҳужумда Эроннинг ҳам “қўли бор” деб, ҳисоблаяпти. Шу сабабдан “Сэм амаки” Яқин Шарқга Саудияни ҳимоя қилиш учун қўшимча куч юбориш ниятида.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони нефть

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг