NBA. “Уорриорс” ва “Сaнс” тўхтамаяпти

Спорт

image

Кеча, 7 февраль санасида баскетбол ишқибозлари  бир қатор муросасиз учрашувлар гувоҳига айланишди. Америка Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA) чемпионлигига асосий даъвогарлар шу кеча навбатдаги синовдан ўтишди. Оклахома шаҳрига сафар уюштирган “Уорриорс” жамоаси 110-98 ҳисобида рақибларидан устун келди. Якунда ҳар икки жамоа ҳам жадвалдаги ўз ўрнини сақлаб қолди. Ғарбий конференцияда оклахомаликлар 17 ғалаба, 36 мағлубият билан 14-ўриндан жой олган бўлса, "Голдэн-Стэйт" жамоаси эса 41 ғалаба ва 13 мағлубият билан 2-поғонада бормоқда.

Учрашувда энг кўп очкони “Тандер” жамоси вакили Лугенц Дорт (25) тўплаган бўлса энг яхши ўйинчи мақомига 21 очко, 10 ассист ҳамда 9 ребонд (ҳалқадан қайтган тўпни эгаллаб олиш) натижаси қайд этган Стеф Карри эга бўлди. 

Мазкур ўйинда уч марта уч очколи уринишни аниқ амалга оширган Клей Томпсон барча давраларда 3 очколи аниқ уринишлар рўйхатида бирданига “Клипперс”нинг 2 ўйинчиси – Чонси Биллапс ва Пол Жорждан ўзиб кетиб, 18-ўриндан жой эгаллади.

Шунингдек, кечаги баҳсларда шарқий конференцияда 2-ўринда бораётган “Буллс” жамоаси “Юнайтед Центр”да ғарбий конференция етакчиси “Санс” жамосини қабул қилиб, 124-127 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан кейин Финикс вакиллари пешқадамликни сақлаб қолган бўлса, чикаголиклар 4-ўринга тушиб кетишди. 38 очко жамғарган Девин Букер баҳснинг энг яхши ўйинчисига айланди.
Бундан ташқари, 7 февраль дастурларидан ўрин олган  3 учрашувдаги натижалар билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

“Уизардс” – “Хитс” 100:121
“Жаз” – “Никс” 113: 104
“Хорнетс” – “Репторс” 101:116.

 

Наврўзбек Мамазиёев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made