Биринчи Президентнинг узоқ йиллик ҳамкори ва унинг икки ўринбосари давлат тўнтаришида айбланяпти
Олам
−
13 Январь 2022
12572Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг (МХҚ) собиқ раиси Карим Масимов ва унинг икки ўринбосарига нисбатан давлатга хиёнат айбловларидан ташқари, ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш ҳамда ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш хатти-ҳаракатлари бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати маълум қилди.
“Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ МХҚ раиси Карим Масимовга нисбатан давлатга хиёнат бўйича судгача терговни давом эттирмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш ва мансаб ваколатларини суистеъмол қилишга қаратилган ҳаракатлар юзасидан қўшимча терговга қадар текширувлар бошлаб юборилган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур жиноятларни содир этишда гумон қилиниб, Карим Масимовдан ташқари, МХҚ раисининг собиқ ўринбосари – “А”, Махсус мақсадли хизмат бўлими бошлиғи А.Садиқулов ва МХҚ раиси ўринбосари Д.Ергожинлар ҳам қўлга олинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоевнинг узоқ йиллик ҳамкори, мамалакат Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) собиқ раиси Карим Масимов давлатга хиёнат қилиш факти бўйича ҳибсга олинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь