Назарбоевнинг укаси ва куёвининг яна бир жинояти фош бўлди
Олам
−
15 Март 2022
11855Қозоғистонда мамлакат Биринчи Президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоев ва куёвига алоқадор ноқонуний майнинг (криптовалюталарни ишлаб чиқарувчи фермалар) компаниялари аниқланди. Бу ҳақда “Orda.kz” Молия мониторинги агентлигига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатдаги 55 та майнинг компаниялар фаолиятига чек қўйилган. Чунки улар ўз фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли органни хабардор қилмаган. Бундан ташқари махсус иқтисодий зоналардаги энергия манбаларига техник шартларни бажармасдан, ноқонуний уланган. Шунингдек, солиқ ва божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаган.
“Фаолиятини тўхтатган корхоналари орасида павлодарлик таниқли тадбиркорлар Болат Назарбоев, Александр Клебановга, “ҚазақГаз” Миллий компанияси АЖ бошқарувининг собиқ раиси ақтўбелик Қайрат Шарипбоев ва Қарағанда вилоятидаги таниқли тадбиркорлардан бири Ерлан Нигматулин ҳам бор”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Болат Назарбоев Биринчи Президентнинг укаси, Клебанов эса унинг ишончли вакили саналади. Қайрат Шарипбоев Назарбоевнинг қизи ва парламентнинг собиқ депутати Дариға Назарбоеванинг турмуш ўртоғи, Ерлан Нигматулин эса Нурлан Нигматулиннинг укаси ҳисобланади.
Аввалроқ, амалдаги Президент Қосим-Жомарт Тўқаев энергетика ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган эди. Йиғилишда криптовалюталарни ноқонуний ишлаб чиқариш учун жуда кўп миқдордаги энергетикани ишлатиш муаммаосини ҳал этиш бўйича топшириқ берган.
LiveБарчаси