Назарбоевнинг укаси Тўқаев очган фондга 1 млрд тенге ўтказди

Олам

image

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоев асос солган “Салиқалы ұрпақ” (“Саликали Урпақ”) хайрия жамғармаси “Қазақстан халқына” (“Қозоғистон халқига”) ижтимоий жамғармасига 1 миллиард тенге (2 миллион 343 минг 495 доллар) ўтказди.

Хайрия миқдори ҳақида “Саликали Урпақ” жамғармаси сайтида маълум қилинган.

“Саликали Урпақ” жамғармаси жамоаси ва раҳбарияти номидан фожиали январь қурбонларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Мамлакат учун бундай оғир дамда биз давлат раҳбари атрофида бирлашиб, Қозоғистон халқига ёрдам беришимиз керак”, деган фонд директори Қосим Касабеков.

Ташкилот сайтида таъкидланганишича, “Саликали Урпақ” жамғармаси 2016 йилда иш бошлаган. Беш йиллик ишлар давомида таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш йўналишларида умумий қиймати 1 миллиард тенгедан ортиқ хайрия лойиҳалари амалга оширилди.

Жамғарма Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоев ташаббуси билан ташкил этилган. Жамғарма сайтида айтилишича, Болат Назарбоев “1997 йилдан бери “BN Invest” шахсий молиявий-саноат холдингини бошқариб келади”.

“Қозоғистон халқига” жамғармаси

“Қозоғистон халқига” жамғармаси Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ташаббуси билан 2022 йил январь ойи бошида рўй берган фожиали воқеалардан сўнг, ташкил этилган. Жамғарманинг асосий мақсади – соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар, таълим, маданият ва спорт соҳаларида хайрия ёрдами.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made