Назарбоев ўзининг номи ўчирилаётган Конституцияни ўзгартириш учун овоз берди
Олам
−
05 Июнь 2022
7538Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев бугун, 5 июнь куни бўлиб ўтаётган референдумда мамлакат Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун овоз берди. Бу ҳақда Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг сайтида хабар қилинди.
“Нурсултон Назарбоев умумхалқ референдумида Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича овоз берди”, дейилади хабарда.
Асосий қонунга киритиладиган ўзгартишлар вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахтнинг камида учдан икки қисмида, яъни 17 та вилоятдан 12 тасида фуқароларнинг ярмидан кўпи овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Сайлов участкалари соат 20:00 да ёпилади. Овоз бериш куни жами 10 мингдан ортиқ сайлов участкаси, жумладан, 52 та хорижий давлатда 65 та сайлов участкаси ишлайди. Сайлов рўйхатига 11,7 миллиондан ортиқ қозоғистонликлар киритилган, республика аҳолиси эса 19,1 миллион кишидан ортиқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 апрель куни мамлакат Президенти Қосим Жомарт Тўқаев Қозоғистон Халқ Ассамблеяси сессиясида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилганди. Ўзгартишларга мувофиқ, давлат раҳбарининг ваколатлари қисқартирилади, парламент ва маҳаллий вакиллик органларининг роли сезиларли даражада мустаҳкамланади, инсон ҳуқуқлари соҳаси тизимли равишда мустаҳкамланади, Конституциявий суд қайта тузилади, ўлим жазосини бекор қилиш бўйича якуний қарорга келинади ва мамлакатнинг биринчи раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг мақоми ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь