Назарбоев университетида қизлар зўрланаётгани айтилмоқда. Полиция текширув бошлади
Олам
−
20 Август 2022
16235Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Назарбоев университетида полиция қизларни зўрлаш ва тазйиқ ўтказиш ҳақидаги шикоятлардан сўнг текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилган.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда ва Youtube платформасида Адина исмли қизнинг видеомурожаати эълон қилинган. Унда Назарбоев университети профессор-ўқитувчилари ва техник ходимлари томонидан таъқиб қилиш ва зўрлаш ҳолатлари ҳақида маълум қилинган. Шунингдек, у юқори курс талабалари биринчи курс қизларини таъқиб қилиши ҳақида гапирган.
Бундан ташқари, Адина вояга етмаган қизлар ҳам тазйиқларга учраётганини айтиб, уларни жим турмасликка чақирган. Унинг сўзларига кўра, безорилар таълим муассасасида машҳур ва ҳурматга сазовор бўлгани сабабли, кўпчилик тазйиққа учраганларнинг гапларига ишонмайди.
Қозоғистон ИИВга кўра, видеомурожаат Есиль тумани ИИБда рўйхатга олинган. Ҳозирда полиция ходимлари текширув ўтказмоқда.
LiveБарчаси