Назарбоев ўлмай туриб барча ҳуқуқларидан маҳрум қилиняпти

Олам

image

Қозоғистон парламенти қуйи палатаси депутатлари бугун, 28 декабрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда республиканинг биринчи президенти – Элбоши (миллат етакчиси) Нурсултон Назарбоев тўғрисидаги қонунни бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.  

“Мазкур қонун лойиҳаси республика референдуми якунлари бўйича мамлакат конституциясига киритилган ўзгартиришларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Хусусан, жорий йил 8 июндаги Қозоғистон биринчи президентининг мақоми ва ваколатлари республика конституцияси ва конституциявий қонун билан белгиланадиган қоидани назарда тутувчи қонун билан конституцияга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, конституциянинг 46-моддаси 4-банди чиқариб ташланди. Шу муносабат билан қонун лойиҳасида конституциявий қонун кучини йўқотиш кўзда тутилган”, дейди Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари қўмитаси раиси Арман Қўжахметов.

Депутатлар “Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши тўғрисида”ги Қозоғистон Республикасининг конституциявий қонунини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишга қарор қилди. 

5 июнь куни Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Ўзгартиришлардан бири Назарбоевнинг мақоми ва ваколатлари ҳақидаги модданинг, шунингдек, унга кетма-кет икки мартадан ортиқ давлат раҳбари лавозимига сайланишига имкон берувчи банднинг олиб ташланиши бўлди. Бундан ташқари, Назарбоевнинг миллат етакчиси мақомининг ўзгармаслиги тўғрисидаги норма чиқариб ташланди. 

Эндиликда мамлакатда Назарбоевнинг, шунингдек, унинг оила аъзоларининг мақоми ва имтиёзларини тартибга солувчи “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида”ги қонун амал қилмоқда. Назарбоев халққа мурожаат қилиш, парламент ва ҳукумат йиғилишларида нутқ сўзлаш ҳуқуқига эга. Биринчи президент дахлсизликка эга. Уни ушлаб туриш ёки қамоққа олиш мумкин эмас. Дахлсизлик Назарбоевга тегишли бўлган барча мулкка ва у билан бирга хусусий мулк асосида яшовчи оила аъзоларига нисбатан қўлланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

481

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг