Назарбекдаги туннель қурилишининг кечикаётгани сабаби очиқланди

Жамият

Сенатор Бурхонов Назарбекдаги туннель қурилишини танқид қилди north_east

Сенатор Бурхонов Назарбекдаги туннель қурилишини танқид қилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2 март куни Олий Мажлис Сенатининг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида сенатор Қутбиддин Бурхонов Назарбекдаги автомобиль йўлининг 3-километридаги темир йўл остидан туннель қурилиши кечикаётгани юзасидан Автомобиль йўллари қўмитасини танқид қилган эди. Айни вақтда мажлис залида бўлган Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров сенатор Қутбиддин Бурхонов кўтарган масала жуда долзарб эканлигини қайд этиб, муаммо сабабига тўхтилди.

“Автомобиль йўлининг объектида туннель қурилиши тўхтаб қолганини тан оламиз. Бунинг асосий сабабларидан бири объектда қурилиш майдонига тушган давлат идораларига тегишли мол-мулк ва турар-жойларни кўчириш зарурати эди. Ушбу муаммо шу пайтгача ҳал бўлмай келаётган эди. Аммо масала юзасидан ҳукумат комиссияси тузилиб, ҳолат ўрганилди ва ўз ечимини топди”, дейди Шуҳрат Назаров.

Унинг маълум қилишича, қурилиш объектидаги давлат идораларининг нотурар-жой биноларини кўчириш уларнинг ўз ҳисобларидан амалга ошириладиган бўлди ва йўл минтақасидан чиқарилади.

“Бундан ташқари, уй-жойларга тегишли бўлган компенсация тўловлари молиявий манбалари аниқ қилиниб, тўлаб берилди. Бугунги кунда объектда кўчириш масалалари билан боғлиқ муаммолар йўқ. Объект назорати учун штаб тузилиб, ҳозирда жараён жадал давом этмоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойида объекда автомобиль йўлидаги туннель қуриш ишлари тугатилиб, фойдаланишга топширилиши таъминланади”, дейди Назаров.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг