Назарбекда ноқонуний қурилиш тўхтатилди
Жамият
−
13 Январь 2022
6140Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Назарбек” ҚФЙда боғча қурилиши лозим бўлган ер тадбиркорга ноқонуний бериб юборилгани аниқланди. Сенаторлар аралашувидан сўнг, қурилиш ишлари тўхтатилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 январь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов, Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова вазиятни ўрганиш мақсадида қурилиш объектига борганлар.
Натижада “Назарбек” ҚФЙдаги мактаб ва боғча учун мўлжалланган ер тадбиркорга ноқонуний бериб юборилиб, суд қарори бўлишига қарамасдан, қурилиш ишлари бошлангани маълум бўлган.
“Ўрганиш натижасида қурилиш ишлари ноқонуний деб топилиб, вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, бу масала тегишли тартибда қайта кўриб чиқилиши, ушбу ҳудудда мактаб ва мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши таъкидланди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси