Назарбекда катта ёнғин юз берди

Жамият 5375
image

Бугун, 21 июнь куни Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Назарбек” маҳалласи Бирлик кўчасида жойлашгануйларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

3

Соат 14:44 да келиб тушган хабарга кўра, воқеа жойига 7 та ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб борган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга 3 дақиқада етиб борганида яшаш уйларнинг том қисми, шунингдек ушбу кўчадан ҳаракатланиб келган “ГАЗ-53” русумли юк автомобили ва устига ортилган сомон пресслари  ёнаётганлиги маълум бўлган.

4

Ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилиб, уйларнинг 800 кв метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

5

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда қуйидагилар маълум бўлган.

6

Ушбу кўчада ҳаракатланаётган “ГАЗ-53” русумли юк автомобили бортига ортилган сомон прессларининг устки қисми электр сим ёғочнинг симларига тегишидан ҳосил бўлган қисқа туташув натижасида ёнғин юзага келган ва аланга яшаш уйларига ўтиб кетиши оқибатида 100-уйнинг 240 кв метр, 102-уйнинг 15 кв метр, 104-уйнинг 20 кв метр ва 107-уйнинг 100 кв метр майдонда том қисми ҳамда “Газ-53” русумли давлат рақами 10 К 663 НА бўлган юк автомошинаси ва юкхонасида бўлган 300 дона сомон пресслари ёниб зарарланган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 180
Рейтинг: 3
t
×