Назарбек темир йўл кесишмаси автомобиллар учун номаълум муддатга ёпилди

Жамият 4040
image

Назарбек темир йўл бекатининг 3363-километрида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасидан автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошкент МТУ” УК Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда вилоятлар марказлари билан боғловчи автомобиль йўлларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт ўтказиш қобилиятини ошириш ва аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳудудида 4Р253 “Тошкент ш - Туркистон ш/х - Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 3- километридаги темир йўл остидан йўл ўтказгич қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан кеча, 8 декабрдан бошлаб Назарбек темир йўл бекатининг 3363-километрида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасидан автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳудуддаги ҳамда ушбу ҳудудга келаётган автомобиллар “Келес-Назарбек” темир йўл бекатларининг 3359-км 9- пикети ва “Назарбек -Далагузар” темир йўл бекатларининг 3367 км 1-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланишлари мумкин.

Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда барча ҳайдовчилардан вақтинчалик юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, темир йўл кесишмаларидан ўтаётганда йўл қоидаларига қатъий риоя қилиб, тирбандликларга йўл қўймасдан ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга яқиндан ёрдам бериши сўралган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 91
Рейтинг: 3
t
×