“Наврўз” қабуллар уйи корхоналарни соғломлаштириш марказига айлантирилади

Local

image

Пойтахт Тошкентдаги кўп йиллик тарихга эга “Наврўз” қабуллар уйи [ресторани] Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш марказига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Матбуот хизмати хабарида айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни қурилиш соҳасига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Қайд этилишича, ушбу мажмуа капитал таъмирланиб, Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш маркази ташкил этиш режалаштирилган. Бу ерда тадбиркорларга маълумотлар очиқ ва шаффоф тарзда тақдим этилади. 

Маълумот ўрнида, бугунгача “Наврўз” қабуллар уйидан давлат миқёсидаги йирик тантанали маросимларни ўтказишда фойдаланиб келинган. Қабуллар уйи, шунингдек, тўй маросимлари учун ҳам хизмат кўрсатган.


Rate Count

67

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic