Наврўз байрами арафасида Эрондан чартер рейслар йўлга қўйилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 9 декабрдаги Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга бағишланган видеоконференциясида келтирилган топшириқлар ижроси йўлида Эрон ва Ўзбекистоннинг шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни ташкил этиш бўйича турли учрашувлар режалаштирилган. Наврўз байрами арафасида Эрондан чартер рейслар йўлга қўйилади

Эрон Ислом Республикасининг “Aseman Airways”  авиакомпанияси тижорий директори Аҳмад Ассад ва “Persian Gulf Tourism Holding” сайёҳлик компанияси раҳбари Меҳрдад Раҳманифар Ўзбекистонга ташриф буюрди. Делегация аъзолари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов ва Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев билан учрашди.

Учрашувда Наврўз байрами арафасида Теҳрон-Бухоро ва Теҳрон-Урганч шаҳарлари ўртасида чартер рейсларни ташкил қилишга доир масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон томондан мазкур парвозларнинг амалга оширилиши бўйича барча турдаги имтиёз, қулайлик ва инфратузилмалар бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Эронда Наврўз умумхалқ байрами арафасида кўплаб фуқаролар хориж бўйлаб оилавий саёҳатларга отланишини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистондаги байрам муҳити ҳамда пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон томон барча таклифлар қўллаб-қувватланишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг