Навоийдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқди. Бир киши қурбон бўлди
3-саҳифа
−
08 Июнь 2021
4786Кеча, 7 июнь куни Навоий вилоятининг Кармана туманидаги оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди. Ҳодисада бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Навоий вилояти Кармана тумани, “Боғишамол” МФЙ ҳудудидаги “Zarafshon Golden Grоup” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида тахминан соат 15:52да технологик жараённинг бузилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса оқибатида корхонанинг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ёнғин жоийда бўлган бир нафар ФВВ ходими куйиш тан жароҳати билан РШТЁИМ Навоий вилояти филиалига ётқизилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси зудлик билан ҳолат юз берган ҳудудга етиб борган ва қисқа муддат ичида ёнғин бартараф этилган.