Навоийдаги АГТКШда Labo ёниб кетди

3-саҳифа 1980
image

Бугун, 6 август куни Навоий шаҳри, "Кимёгар" МФЙдаги автомобилга газ тўлдириш компрессор шохобчасида Labo ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, ёнғин  А.Темур кўчасида жойлашган "Зарафшон Файз Оил” МЖЧга қарашли АГТКШдан ёқилғи қуйиб чиқиб кетаётганда содир бўлган.

Маълумот берилишича, соат 09:21 да бошланган ёнғин 3 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан 09:25 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида автомобилнинг мотор, салон, кузов қисмлари ва автомобилнинг шиналари ёниб кетган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирча ёнғин сабаби аниқ эмас.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳаракатланиб кетаётган Hyundai Sonata русумли автомобиль ёниб кетганлиги ҳақида хабар бергандик.

Дурдона Пирназарова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 9
Рейтинг: 3.3
t
×