Навоийда жарима ва давлат божи учун тўланган маблағлар талон-торож қилинди

Жамият

image

Навоий вилояти Кармана туманида маъмурий жарима ва давлат божлари учун амалга оширилган тўловларни талон-торож қилинганлиги фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармасининг текшириш далолатномасига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда,  АТ “Халқ банки” Кармана филиали моддий жавобгар шахслари 2020 йил давомида 414 ҳолатда маъмурий жарима ва давлат божлари учун амалга оширилган тўлов квитанцияларини сохталаштириб, тўловларни банк дастуридан ўтказмасдан бюджетга 57,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг